Иккинчиси: Ўзларининг сонлари кўп, кучлари катталигига суянишди. Бу пайтда мусулмонлар ўртасида бирлик йўқ, вужудларида емирилиш жараёни бошланган эди. Салибчилар, агар мусулмонларни биринчи зарбада мағлуб қила олсак, ўзимизга то абад бўйсундириб оламиз ва уларни ҳам, динларини ҳам йўқ қилишимиз осон бўлади, деб ўйлашди. Лекин уларнинг бу фоллари тескари ва тахминлари нотўғри бўлиб чиқди. Урушларда насроний араблар мусулмонлар билан елкама-елка туриб жанг қилаётганларини кўришганда қанчалар ҳайратга тушишганини айтмаса ҳам бўлади. Исломий ўлкаларда яшовчи насронийларга салибчиларнинг чақириқлари таъсир қилмади. Улар мусулмонлар билан ёнма-ён жанг қилар эдилар. Чунки улар Дорул-Исломда яшашар ва уларга ҳам Ислом низоми татбиқ этилар эди. Мусулмонлар учун берилган ҳуқуқлар уларга ҳам берилган, мусулмонлардан талаб қилинадиган нарсалар улардан ҳам талаб қилинар эди. Мусулмонлар насронийлар таомидан ер, мусулмон киши насроний аёлга уйланар ва унинг қариндошлари билан қуда-андачилик қилар эди. Мусулмонлар билан насронийлар ҳаёт майдонида ҳамжиҳатликда яшашар эди. Зеро, Ислом улар учун ҳам барча ҳуқуқларни кафолатлаган эди. Халифалар ва ҳокимлар шунга амал қилишарди. Ибн Ҳазм айтади: «Душманлар юртимизга бостириб келиб, ҳимоямизда турган зиммийларга ҳужум қилган пайтда уларни ҳимоя қилиб жон беришимиз, уларнинг бизнинг устимиздаги зиммийлик ҳақларидир. Бу ўринда сустлик қилишнинг ҳар қандай қўриниши зиммийлик ҳақларига эътиборсиз қараш бўлади». Қарофий айтади: «Зиммийларнинг заифларига меҳр-мурувват кўрсатиш, фақирларининг эҳтиёжларини қондириш, очларини тўйдириш, яланғочларини кийинтириш, уларга мулойим сўзлар айтиш, қўрқиб ёки улуғлаб эмас, меҳрибонлик қилиб зиммий қўшнининг озорларига - қайтаришга қурби етса ҳам - индамаслик, уларнинг ҳамма ишларига холис хайрихоҳ бўлиш, уларга озор бермоқчи бўлганларни қайтариш, уларнинг моллари, оиласи, обрўси, барча ҳуқуқ ва манфаатларини сақлаш, улар билан муомалада гўзал ахлоқда бўлиш мусулмоннинг зиммийлар олдидаги бурчидир». Буларнинг барчаси насронийларни табиий равишда мусулмонлар билан мудофаада иштирок эттирди.
131-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|